date

Қўзиқорин ёрдамида собиқ эрининг ота-онасини ўлдирган келин иши

Қўзиқорин ёрдамида собиқ эрининг ота-онасини ўлдирган келин иши
Австралияда катта жамоатчилик ва халқаро оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида бўлган “қўзиқоринли қотиллик” иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Ушбу иш бутун мамлакатда, хусусан Виктория штатининг Леонгата шаҳрида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди.

49 ёшли Эрин Паттерсон 2023-йил 29-июл куни собиқ турмуш ўртоғи Симон Паттерсоннинг ота-онаси — Дон ва Гаил Паттерсон, шунингдек, уларнинг қариндошлари Ҳеазер ва Иан Wилкинсонни тушликка таклиф қилган. Тушлик давомида улар қўзиқоринли Бееф Wеллингтон таомидан тановул қилишган. Орадан бир неча соат ўтиб, меҳмонларда кучли қайт қилиш ва диарея аломатлари бошланган, улар зудлик билан шифохонага етказилган.

Суд терговларига кўра, мазкур таомга жуда заҳарли “death cap” (Аманита пҳаллоидес) қўзиқорини қўшилган бўлиб, у жигарга ҳалокатли даражада зарар етказувчи аманитин моддасини ўз ичига олади. Ушбу модда инсон жигарининг икки кун ичида тўлиқ фаолиятдан чиқишига олиб келади.

Қурбонлардан Гаил ва Ҳеазер 2023-йил 4-август куни, Дон эса бир кун ўтиб вафот этган. Иан Wилкинсон эса оғир аҳволда бир неча ой даволаниб, фақат сентябрь ойида соғлиғига қисман тикланиб уйига қайта олган.

Суд жараёнида прокуратура Паттерсон ушбу қўзиқоринларни атайлаб йиғиб, таом таркибига қўшганини таъкидлади. У 2023-йил апрель–май ойларида қўзиқорин йиғиш учун мўлжалланган ҳудудларга борган, бу эса иНатуралист каби оммага очиқ платформалардаги геолокация маълумотлари орқали тасдиқланган. Судда, шунингдек, Паттерсон айнан шу пайтда қўзиқоринларни қуритиш учун махсус қурилма сотиб олгани, воқеадан сўнг эса уни йўқ қилишга урингани аниқланди.

Паттерсоннинг уйидан олинган қўзиқорин қуритгичида заҳарли қўзиқоринларнинг қолдиқлари ва айбланувчининг бармоқ излари аниқланган. Шунингдек, тергов давомида у фойдаланаётган мобил телефонлардан муҳим маълумотлар ўчириб ташлангани маълум бўлди.

Паттерсон судда барча айбловларни рад этди. У бу воқеани “фожиавий тасодиф” деб атаб, қўзиқоринларни нотўғри танлаб қўшганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, воқеадан кейин ваҳимага тушиб, терговга нотўғри маълумот берган. Ҳимоя адвокати эса судга Паттерсон марҳумлар билан яхши муносабатда бўлгани, молиявий ёки шахсий мотивга эга эмаслигини билдириб ўтди.

Бироқ 12 кишилик ҳайъат бир овоздан Эрин Паттерсонни учта қасддан қотиллик ва битта суиқасдга уринишда айбдор деб топди. Судя Кристофер Беале ҳайъат аъзоларига мурожаат қилиб, бу иш ахлоқий эмас, ҳуқуқий мезонлар асосида кўрилаётганини таъкидлади:

“Масала шундаки, Паттерсон ахлоқан айбдорми ёки йўқми — бу эмас. Савол — унинг қонуний жавобгарлигини исботловчи далиллар мавжудми — шунда.”

Эрин Паттерсон ҳозирча қамоқда сақланмоқда. Унинг якуний жазоси кейинги суд мажлисида эълон қилинади.

Бу ҳолат Австралия суд амалиётида нодир, мураккаб ва бир вақтнинг ўзида жамоатчилик онгида чуқур из қолдирган жиноят сифатида тарихда қолиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қўзиқорин ёрдамида собиқ эрининг ота-онасини ўлдирган келин иши