Буюк Британияда ҳаво ҳаракатини бошқарувчи NATS тизимида 20 дақиқалик узилиш юз бериб, 150 дан ортиқ рейс бекор қилиниши ва кўплаб кечикишларга сабаб бўлди. Носозликнинг аниқ сабаби — Сванвикдаги ҳаво ҳаракати марказида радар маълумотларини экранга чиқарувчи тизимда хатолик юзага келгани бўлди. Бунинг натижасида радарлар самолётларнинг жойлашувини тўғри кўрсата олмай қолди ва хавфсизлик нуқтаи назаридан барча парвозлар вақтинча тўхтатилди.
NATS – бу осмондаги “миллий инфратузилма”. Радар ишламай қолганда, тизим хавфсизлик учун самолётлар сонини камайтиради. Шу боис қисқа узилиш ҳам катта таъсир қилади.
Ryanair ва EasyJet компаниялари NATS’ни танқид қилиб, 2023-йилдаги хатодан сабоқ олинмаганини айтмоқда. Ryanair ҳатто NATS раҳбари истеъфосини талаб қилди. Бироқ бошқа мутахассислар бу фикрга қўшилмаяпти — улар бундай техник носозликлар баъзида бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Буюк Британия осмони энг банд ҳудудлардан бири ҳисобланади. Йилнинг энг танқис даврида юз берган носозлик бутун тизимга босимни янада оширди. Шу боис айримлар Жанубий Англияда қўшимча учиш-қўниш йўлаклари кераклигини айтмоқда.
Ҳукумат аэропортларни кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлаяпти, аммо бу табиат муҳофазаси борасида саволлар туғдирмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!