date

Россиядаги археологик қазилмаларда мамонт тиши топилди

Россиядаги археологик қазилмаларда мамонт тиши топилди

Россиянинг Нижний Новгород шаҳри марказида археологлар томонидан мамонтга тегишли қадимий тиш топилди. Бу ҳақда Нижегород вилояти губернатори Глеб Никитин ўзининг Telegram-каналида хабар берди, деб ёзмоқда Peopletalk.

Маълумотларга кўра, тиш — ёш шерстистый (жунли) мамонтга тегишли бўлиб, у шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган Почаинск оврагида, замонавий юзадан икки метр чуқурликда аниқланган. Қазилма ҳудуди Рождественская кўчасига яқин жойлашган.

Губернатор Никитин таъкидлаганидек, бу жойдан илгари ҳам мамонт қолдиқлари топилган. Хусусан, 1930 йилларда Нижегород кремл ёнидаги ҳудудда мамонт калла суяги ва икки дона юқори моляр тишлар қазиб олинган.

“Мамонтлар илгари Ўрта Волга ҳудудларида яшаган. Аммо тахминан 11 минг йил олдин иқлимдаги кескин ўзгаришлар натижасида йўқолиб кетишни бошлаган”, — дейди Глеб Никитин.

Мамонтлар — тарихдаги энг йирик йўқолган жонзотлардан бири бўлиб, уларнинг қолдиқлари турли ҳудудларда топилиб келинмоқда. Улар музлик даврида Евроосиё ва Шимолий Америкада кенг тарқалган. Илмий маълумотларга кўра, мамонтлар совуқ иқлимга мослашган бўлиб, уларнинг қўнғир юнглари ва йирик танаси ушбу шароитда яшашга имкон берган.

Нижний Новгородда топилган тиш — ушбу ҳудуддаги тарихий табиий муҳитни ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Бу каби археологик топилмалар нафақат Россия, балки бутун дунё олимлари учун қимматли маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядаги археологик қазилмаларда мамонт тиши топилди