date

Америкалик аёл 4 мингдан ортиқ бошқотирма йиғиб рекорд ўрнатди

Америкалик аёл 4 мингдан ортиқ бошқотирма йиғиб рекорд ўрнатди

Вашингтонлик Лиза Файрмен дунёдаги энг йирик бошқотирма тўпламига эга бўлиб, янги рекорд соҳиби сифатида Гиннес рекордлар китобига киритилди, деб ёзмоқда Peopletalk.

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йил 10 май санасига қадар Лизанинг коллекциясида жами 4060 та турли хил бошқотирма бор. Унинг тўпламида кичик тўпламлардан тортиб, 40 320 бўлакдан иборат улкан “Микки Маус” бошқотирмасигача мавжуд. Лиза 2019 йилдан бу хоббини бошлаган ва ҳалигача бошқотирма йиғиш бўйича мусобақаларда фаол қатнашиб келмоқда.

Аввалги рекорд 2017 йилда 1047 та бошқотирма билан бразилиялик Луиза Фигейредога тегишли эди. Кейинчалик Филиппинлик Жоржина Гил-Лакуна 1028 та топишмоқ билан вақтинча пешқадам бўлган. Бироқ Лиза Файрменнинг 4060 та бошқотирмадан иборат коллекцияси уларнинг кўрсаткичини уч баробардан ҳам ортиққа оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик аёл 4 мингдан ортиқ бошқотирма йиғиб рекорд ўрнатди