Япониянинг Акита ҳудудида кутилмаган воқеа юз берди. 93 ёшли эркакнинг ўлимига дастлаб айиқ сабаб бўлган деб ўйлашди. Аммо кейинчалик у ўз ўғли томонидан пичоқлаб ўлдирилгани маълум бўлди.
Хабарларга кўра, марҳумнинг 51 ёшли ўғли Фудзиюки Шиндо ушбу жиноят юзасидан қўлга олинган. У ота-онаси билан бирга яшаган. Полиция аввалига айиқ ҳужуми ҳақида аҳолини огоҳлантирган, лекин жароҳатлар пичоқланганини аниқлагач, бу хабарни бекор қилди.
Тергов давомида уйда бир нечта пичоқлар топилди. Ҳозирча айнан қайси пичоқ ишлатилгани ва жиноятнинг сабаби аниқланмоқда.
Японияда сўнгги йилларда айиқ ҳужумлари кескин ошган. Ўтган йил давомида 219 киши айиқ ҳужумига учраган, 6 киши эса ҳалок бўлган. Июль ойида ҳам газета тарқатувчи эркак жигарранг айиқ ҳужумида вафот этганди.
Мутахассисларнинг фикрича, шимолий Японияда аҳолининг қариб бориши ва қишлоқ хўжалиги майдонларининг қисқариши натижасида айиқ яшаш ҳудудлари инсон яшайдиган жойларга тобора яқинлашмоқда. Шу сабабли ҳукумат ов қонунларини юмшатиб, айиқ овлаш ва отишни осонлаштирди. Сўнгги пайтларда минглаб айиқ овчилари томонидан қўлга олиниб йўқ қилинган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар