Келин тўй маросимида бетоб бўлган икки ходимга биринчи ёрдам кўрсатди

Келин тўй маросимида бетоб бўлган икки ходимга биринчи ёрдам кўрсатди

Ҳиндистоннинг Керала штатида шифокор Ширин Субайр ўз тўй маросими вақтида бетоб бўлиб қолган икки cатеринг ходимига биринчи ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда India Today хабар берди.

Маълум бўлишича, Каннур шаҳрида Ширин Субайр ва доктор Риазнинг тўй маросими бўлиб ўтаётган пайтда cатеринг жамоасида ишлаётган икки аёлнинг аҳволи ёмонлашган. Улардан бирининг бурни қонаган, иккинчисининг эса боши айланган.

Маросимда Шириннинг шифокор экани маълум бўлгани учун ундан ёрдам сўралган. У тўй либосида бўлишига қарамай, маросимни вақтинча тўхтатиб, аёлларнинг ҳолатини текширган ва уларга биринчи ёрдам кўрсатган.

Бурни қонаган аёлга олдинга эгилиб, буруннинг юмшоқ қисмини 10–15 дақиқа давомида босиб туриш тавсия қилинган. Боши айланган аёл эса ётқизилиб, оёқлари бироз баланд кўтарилган.

Ширин воқеани ўзи учун одатий ҳол деб ҳисоблаган. У кимдир ёрдамга муҳтож бўлса, имкони борича ёрдам бериш кераклигини айтган.

Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, Ширин Субайрга кўплаб олқишлар билдирилишига сабаб бўлган. Шифокорнинг ўзи эса уни кимдир тасвирга олаётганини ўша пайтда сезмаганини айтган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар