АҚШ пойтахти Вашингтонда минглаб одамлар Президент Доналд Трампнинг Миллий гвардия аскарларини шаҳар кўчаларига жойлаштириш қарорига қарши чиқди. Намойишчилар қўшинларни “босқинчилар” деб атап, “Трамп кетиши керак” каби шиорлар билан юриш қилди.
Трамп ўтган ой жиноятчиликни камайтириш учун пойтахтда қўшин жойлаштиришни буйруқ қилган эди. У, шунингдек, маҳаллий полицияни федерал назорат остига ўтказди ва миграция хизматини ҳам жалб қилди. Бироқ расмий маълумотларга кўра, шаҳар жиноят даражаси аллақачон охирги 30 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушган.
Вашингтон бош прокурори Трамп қарорини конституцияга зид деб, судга мурожаат қилди. Шунингга қарамай, баъзи аҳолилар қўшинларнинг хавфсизлик учун кераклигини айтмоқда. Шаҳар мэри федерал кучлар ёрдам берганини тан олди, аммо гвардия тез орада чиқиб кетишига умид билдирди.
Ҳозирда пойтахт кўчаларида минглаб аскарлар патрул қилмоқда. Уларнинг вазифаси ноябр охиригача давом этиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!