Австралияда уч қариндошини захарли қўзиқорин қўшилган овқат билан ўлдирган Эрин Паттерсон 33 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу Виктория штатида аёл жиноятчига берилган энг оғир жазолардан бири бўлди.
Судья Паттерсон жиноятни олдиндан режалаштиргани ва пушаймонлик кўрсатмаганини айтди. У қайнонаси, қайнотаси ва улар қариндошини ўлдиришда айбдор деб топилди. Яна бир қариндош эса омон қолди.
Жиноят қурбонлари оилаларига катта зарар етказди. Судья Паттерсон нафақат уч кишининг ҳаётини барбод қилгани, балки уларнинг яқинларини ҳам руҳий азобга солганини таъкидлади.
Паттерсон ўзини айбсиз деб ҳисоблашда давом этмоқда. У 33 йилни ўтаганидан кейин шартли озодликка чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар