date

АҚШда украиналик қочқин пичоқлаб ўлдирилди

АҚШда украиналик қочқин пичоқлаб ўлдирилди
Шимолий Каролинада 23 ёшли украиналик қочқин Ирина Зарутска поездда пичоқлаб ўлдирилди. Полиция аёлга ҳужум қилган 34 ёшли Декарлос Браунни қўлга олди ва у қотилликда айбланмоқда.

Воқеа видеога тушиб, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Бу эса жамоатчиликда катта норозилик уйғотди. Шаҳар мэри буни суд тизимидаги хато деб атаб, транспортда хавфсизликни кучайтиришга ваъда берди.

Зарутсканинг оиласи у 2022-йилда урушдан қочиб АҚШга келгани ва янги ҳаётга тез мослашганини айтди. У санъатга қизиққан, ҳайвонларни яхши кўрган ва оиласи билан бахтли яшаган.

Ҳодиса сиёсий баҳсларга ҳам сабаб бўлди. Айримлар Браун илгари оғир жиноятлар учун жазога тортилгани, аммо барибир озодликка чиққанини танқид қилди. Штат раҳбари эса жиноятчиликка қарши кўпроқ чоралар кўришга чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда украиналик қочқин пичоқлаб ўлдирилди