
Польшада Россия билан боғлиқ хавотир кучайгани сабаб кўплаб фуқаролар кўнгилли ҳарбий машғулотларга қатнашмоқда. Шу йилнинг ўзидан 20 мингдан ортиқ одам машғулотларда иштирок этди, йил охирига бориб бу сон 40 мингга етиши кутилмоқда.
Ҳукумат мудофаа харажатларини кескин ошириб, ялпи ички маҳсулотнинг 4,7 фоизини армияга йўналтирмоқда. Ҳозир Польша армиясида 216 минг ходим бор ва бу НАТО ичида АҚШ ҳамда Туркиядан кейинги учинчи ўринни эгаллайди.
Сўнгги йилларда мамлакат шарқий ҳудудларида ҳарбий қисмлар ва мудофаа иншоотлари мустаҳкамланмоқда.
Мутаҳассислар фикрича, поляклар тарихий тажриба сабаб Россия таҳдидига сезгир. Шу боис кўнгиллилaрнинг кўпайиши ва ҳукуматнинг чоралар кўриши мамлакат мудофаасини кучайтириб бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 