
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат БМТдаги сафари давомида бош вазир ўринбосари — ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеуни лавозимидан озод қилди ва уни президент ёрдамчиси этиб тайинлади.
Шу билан бирга, Ермек Кушербаев Қозоғистоннинг ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди. У бу лавозимгача бош вазир ўринбосари сифатида фаолият юритган эди.
Президент Тоқаев Оқўрдада ташқи сиёсатга масъул бўлган бир қатор кадрларда ҳам ротацияни амалга оширди, бу эса мамлакат ташқи сиёсатини янада мустаҳкамлаш ва самарали бошқаришга қаратилган қадам сифатида баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар