date

Филиппинда сув тошқини ва кўчкилар қурбонлари кўпайди

Филиппинда сув тошқини ва кўчкилар қурбонлари кўпайди

Филиппинда кучли муссон ёмғирлари ва тўфонлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 нафарга етди. Мамлакат Табиий офатлар хавфини камайтириш миллий кенгаши (NDRRMC) маълумотига кўра, офатдан 2,8 миллионга яқин киши жабр кўрган. Бу ҳақда PNA агентлиги хабар қилди.

Расмийларга кўра, ҳодиса давомида 33 киши жароҳат олган, яна 14 нафар фуқаро бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. Шунингдек, 8 минг 900 дан ортиқ хонадонга зарар етгани маълум қилинди.

Офатга сабабчи бўлган “Рагаса” тайфуни 16 сентябрь куни Тинч океанида тропик бўрон сифатида шаклланиб, шимоли-шарқий қирғоққа етиб келганда супер тайфунга айланган. Шамол тезлиги соатига 260 километргача етган.

Бу муносабат билан Филиппин, Тайван ва Гонконг ҳукуматлари аҳолини огоҳлантириш ва фавқулодда ҳолатга тайёр туриш чораларини кўрди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Филиппинда сув тошқини ва кўчкилар қурбонлари кўпайди