"3 кунда даволаймиз": тиббий хизматлар рекламасидаги ваъдаларга огоҳлантириш берилди

1 дақиқа ўқиш117
"3 кунда даволаймиз": тиббий хизматлар рекламасидаги ваъдаларга огоҳлантириш берилди

Тиббий хизматларни реклама қилишда истеъмолчиларни чалғитиши мумкин бўлган ваъдалар кўпайгани сабабли Рақобат қўмитаси тадбиркорларни огоҳлантирди. Айниқса, даволаш натижасини кафолатлайдиган ёки хизматни мутлақ хавфсиз деб кўрсатадиган рекламаларга эътибор қаратилмоқда.

Қўмита сўнгги пайтларда тиббий хизматлар рекламасида қуйидаги каби иборалар учраётганини қайд этди:

"Касалликдан бир умрга халос қиламиз";

"Мутлақо хавфсиз";

"3 кунда даволаймиз";

"Ҳеч қандай ножўя таъсири йўқ".

Муҳим жиҳат: даволаш натижасини кафолатлаш ёки тиббий хизматни "мутлақо хавфсиз" деб реклама қилиш қонунчиликка зид бўлиши мумкин. Рақобат қўмитаси тадбиркорларни тиббий хизматларга оид реклама материалларини амалдаги қонунчилик талабларига мослаштиришга чақирди.

Чунки рекламадаги аниқ ваъда ёки кафолат истеъмолчида хизмат натижаси ҳақида нотўғри тасаввур уйғотиши мумкин.

Тиббий хизмат танлашда рекламадаги "тез", "100 фоиз", "мутлақо хавфсиз" каби ваъдаларга эмас, хизмат ҳақидаги ишончли маълумотларга эътибор қаратиш муҳим.

Рақобат қўмитаси эса тадбиркорларни истеъмолчиларни чалғитиши мумкин бўлган рекламалардан воз кечишга чақирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?