Шаҳло Салаева Вейсел Дулгер билан тўйга бориш нархини айтди

Турмуш қурганига кўп бўлмаган туркиялик хонанда Вейсел Дулгер ва хоразмлик санъаткор Шаҳло Салаева меҳмон бўлган суҳбатда тўй хизматлари нархи ҳамда бир-бирининг характери ҳақида қизиқарли саволларга жавоб берди.
Улардан “Тўйга таклиф қилишса, Вейсел ака билан бирга неча пулга борасизлар?” деб сўралди.
Шаҳло Салаева ҳудудга қараб нарх ўзгаришини айтиб, Ҳазораспдаги тўйга бирга 2,5 минг долларга боришлари мумкинлигини таъкидлади.
“Энди жойига қараб. Масалан, Ҳазораспга 2,5 минг долларга келардик”, — деди хонанда.
“2,5 минг долларга бирга борсангизлар, тўй ўтадими?” дея аниқлик киритилди.
“Бирга, тўлиқ тўйни бирга олиб борамиз”, — дея жавоб берди Шаҳло Салаева.
Суҳбат давомида хонандалардан бир-бирининг ўзига ёқадиган ва ёқмайдиган характерлари ҳақида ҳам сўрашди.
Шаҳло Салаева Вейсел Дулгернинг барча характери ёқишини айтди.
“Мен унинг барча характерини ёқтираман, ҳурмат қиламан, яхши кўраман. Ёқмайдиган характери йўқ, ҳаммаси ёқади”, — деди у. "Сигарет чекишичи?" деган саволга "Ҳа, ўша ёқмайди" дея қисқа жавоб берди.
Шундан сўнг Вейсел Дулгерга “Шаҳло опанинг сизга ёқмайдиган характери борми?” дея савол берилди.
“Йўқ. Унинг ҳаммасини ёқтираман. Албатта, камчиликлари ҳам, яхши томонлари ҳам бор. Ахир, турмуш қурганмиз ва баъзи нарсаларни кўрмаганга олишга тўғри келади. Уни барча жиҳатлари билан севаман”, — деди туркиялик хонанда.






























Изоҳлар 0
…