date

12 давлат Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун донорлар коалицияси тузди

12 давлат Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун донорлар коалицияси тузди

Фаластин маъмуриятини молиявий қийинчиликдан қутқариш мақсадида дунёдаги бир қатор нуфузли давлатлар ташаббус кўрсатди. Франция Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Франция, Британия, Япония, Саудия Арабистони ва бошқа давлатларни ўз ичига олган 12 мамлакат биргаликда донорлар коалициясини шакллантирди.

Коалициянинг асосий вазифаси — Фаластиннинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, давлат бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш ва аҳолига зарур хизматлар кўрсатишни йўлга қўйишдир. Бу ҳаракат Исроилнинг Фаластин солиқ ҳамда божхона тушумларини ушлаб қолиши сабаб юзага келган молиявий инқирозга жавоб сифатида қўлланилди.

Маълумотларга кўра, коалиция доирасида ҳозирча камида 170 миллион доллар ёрдам ажратиш режалаштирилган. Шундан энг катта улуш — 90 миллион доллар Саудия Арабистони ҳиссасига тўғри келади. Қолган маблағ эса бошқа давлатлар томонидан тақдим этилади.

Шу билан бирга, донорлар коалицияси Исроил ҳукуматини Фаластинга тегишли молиявий тушумларни дарҳол ўтказишга ва маъмуриятнинг фаолиятига тўсиқ қўймасликка чақирди.

Бугунги кунда 150 дан ортиқ давлат Фаластин давлатини расмий равишда тан олган. Бу эса халқаро миқёсда Фаластинни барқарорлаштириш жараёнига бўлган катта қизиқиш ва ёрдам истагини янада очиқ намоён этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 12 давлат Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун донорлар коалицияси тузди