date

Британияда уй-жой муаммосини ҳал этиш учун 12 шаҳар қурилади

Британияда уй-жой муаммосини ҳал этиш учун 12 шаҳар қурилади

Буюк Британия ҳукумати мамлакатда уй-жой етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида улкан қурилиш дастурини амалга оширишни режалаштирмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 12 та янги шаҳарча барпо этилиб, уларнинг ҳар бирида 300 мингдан ортиқ турар-жой биноси қад ростлаши кўзда тутилган.

Лейбористлар партияси етакчиси ва амалдаги Бош вазир Кей Стармер таъкидлаганидек, мазкур ташаббус аҳоли, айниқса 40 ёшгача бўлган ва ҳали уй сотиб олиш имкониятига эга бўлмаган ёш британликлар учун жуда катта аҳамият касб этади.

Daily Mail тарқатган маълумотга кўра, дастлабки уч шаҳар Бедфордшир, Лидс ва Шимолий Лондон ҳудудларида қурилиши кутилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш ишлари келгуси сайловларгача бошланиши режалаштирилган.

Эслатиш жоиз, Лейбористлар партияси ўз сайловолди дастурида жорий парламент муддати давомида 1,5 миллионта янги уй қурилишини ваъда қилган эди. Шу маънода, янги шаҳарлар барпо этилиши мамлакатдаги уй-жой сиёсатидаги энг йирик қадамлардан бири бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияда уй-жой муаммосини ҳал этиш учун 12 шаҳар қурилади