Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги хорижий активларни миллийлаштиришга тайёргарлик кўришни буюрди. Бу қарор, агар Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилса амалга оширилади. Bloomberg хабарига кўра, 30 сентябрь куни Путин активларни тезлаштирилган тартибда махсус йўл билан сотишга рухсат берувчи фармонни имзолади. Ҳужжатда чоралар хорижий давлатларнинг, жумладан санкциялар шаклидаги ҳаракатларига жавоб бўлиши қайд этилган.
Bloomberg манбасининг таъкидлашича, “Бу фармон Россия ва хорижий компанияларни сотиш жараёнини жадаллаштиришга қаратилган. Агар Европа Иттифоқи Россия активларини мусодара қилса, Москва ҳам шунга ўхшаш чоралар билан жавоб қайтариши мумкин.”
2022 йилда Россия Украинага кенг кўламли босқинни бошлагач, Ғарб компанияларининг кўпчилиги мамлакатни тарк этди. Шунга қарамай,Uni Credit, Raiffesisen Bank International, PepsiCo va Mondeles каби компаниялар Россияда фаолиятини давом эттирмоқда.
Сентябр охирида Европа Иттифоқи раҳбарлари Россиянинг музлатилган активларини гаровга қўйган ҳолда Украинага 140 миллиард евро кредит бериш режасини маъқуллади. Кремл эса бу режани қоралаб, уни “ўғрилик” деб атади.
Мазкур фармон ва чоралар, Россия ва Ғарб ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатларда янги давр бошланишини кўрсатади. Шу билан бирга, Кремл хорижий компаниялар ва активларга бўлган назоратни кучайтиришга тайёрлигини очиқ билдирган.
Владимир Путин мамлакатдаги хорижий активларни миллийлаштиришга тайёргарлик кўришни буюрди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар