date

Трамп ва Ким Чен Ин қуролдан холи зонада учрашиши мумкин

Трамп ва Ким Чен Ин қуролдан холи зонада учрашиши мумкин

АҚШ президенти Доналд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги қуролдан холи зонада учрашиши мумкин. Бу ҳақда Япониянинг Nikkei Asia журнали хабар берди.

Трампнинг Осиё мамлакатлари, жумладан Малайзия, Япония ва Жанубий Кореяга ташрифи давомида қатор учрашувлар ўтказилиши кутилмоқда. У Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан Россия нефтини харид қилиш масаласини муҳокама қилади. Шунингдек, Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ташкилоти саммитида ХХР раиси Си Цзинпин билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, Япониянинг янги сайланадиган бош вазири билан ҳам учрашуви кутилмоқда. Yonhap агентлиги хабар беришича, АҚШ президенти КХДР етакчиси билан ҳеч қандай шартларсиз музокаралар олиб боришга тайёр.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ва Ким Чен Ин қуролдан холи зонада учрашиши мумкин