date

Фаррош Огунмоде: Британиядаги яширин иш ҳақидаги ачинарли воқеа...

Фаррош Огунмоде: Британиядаги яширин иш ҳақидаги ачинарли воқеа...

Фаррош Муликат Огунмоде 16 йил давомида кундузи Deutsche Bank’да, кечаси эса парламентда яширинча ишлагани маълум бўлгач, Британия парламентидан ҳайдалди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Қайд этилишича, 2008 йилдан 2024 йилгача Огунмоде сменалар орасидаги минимал 11 соатлик дам олиш тўғрисидаги қонунни бузган. У иш кунлари иккита ишда сменаларни бирлаштирган. Парламентда бу факт ошкор бўлган ва аёл иш вақтини чеклаш тўғрисидаги қонунларни бузгани учун ишдан бўшатилган.

Огунмоде ўзини яхши ҳис қилаётганини ва дам олиш кунлари ҳордиқ чиқараётганини айтди, бироқ унинг шартномаси барибир бекор қилинди. У иш берувчини адолатсиз ишдан бўшатишда ва иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолишда айблаб, судга мурожаат қилди, аммо судя унинг барча даъволарини рад этиб, ишдан бўшатишни асосли деб атади.

Судя унинг хатти-ҳаракатлари қонунга зид эканини, соғлиғи, хавфсизлиги ва жамият манфаатларига хавф туғдириши мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, уни иккинчи иши ҳақида тўғри маълумот бермаганликда айблади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фаррош Огунмоде: Британиядаги яширин иш ҳақидаги ачинарли воқеа...