Сомалидаги жазони ижро этиш муассасасига радикал “Аш-Шабоб” гуруҳи жангарилари ҳужум қилгани ҳақида маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. Жангарилар миллий разведка кучлари билан тўқнашмоқда.
Хабарларга кўра, ҳужумчиларнинг баъзилари ўлдирилган, бошқалари эса қамоқхона ичкарисига кириб борган. Ҳужум пайтида баъзи маҳбуслар қочиб кетишга муваффақ бўлган.
Миллий разведка хизмати (НИСА) маълумотига кўра, ҳужумчиларнинг сони камида саккиз нафар бўлиб, уларга қарши операциялар олиб борилмоқда. Тўрт нафар жангарилар ўлдирилган, қолганлари ҳануз қамоқхона ичида қаршилик кўрсатмоқда.
Операцияда Сомали махсус кучлари ҳам жалб қилинган бўлиб, вазиятни назорат қилиш ва бошқаришда фаол иштирок этишмоқда. Бу ҳужум мамлакат хавфсизлиги ва ички тартибни таъминлашга катта таҳдид солмоқда, ва ҳозирда маҳаллий ҳокимият ҳам вазиятни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!