date

Афғонистонда кучли зилзила бўлди, тебраниш Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди

Афғонистонда кучли зилзила бўлди, тебраниш Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди

Бугун, 7 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:35 да Афғонистон ҳудудида зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Маълумотларга кўра, зилзиланинг эпицентри Тошкентдан 434 километр жанубий-шарқда жойлашган. Ер силкиниши магнитудаси 5,2 балл бўлиб, чуқурлиги 30 километрни ташкил этган. Эпицентр Афғонистон ҳудудида — 37,4 даража шимолий кенглик ва 69,93 даража шарқий узунлик координаталарида жойлашган.

Сейсмологлар маълумотига кўра, зилзила эпицентрида сезилиш кучи 5 баллни ташкил этган. Табиий ҳолатнинг таъсири Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ҳам ҳис қилинган.

Жумладан, қуйидаги туманларда ер тебраниш кучи 2 балл даражасида бўлган:

Шўрчи — 192 км масофада,

Узун — 199 км,

Денов — 204 км,

Қумқўрғон — 211 км,

Сариосиё — 211 км,

Олтинсой — 212 км.

Мутахассислар айтишича, бундай кучдаги тебранишлар аҳоли учун хавф туғдирмайди, аммо ер қатламининг фаоллиги ортиб бораётганини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Қирғизистон ҳудудида 7 балллик зилзила содир бўлиб, унинг тебранишлари Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳам сезилган эди.

Сейсмологлар ҳозирда Афғонистондаги ер силкиниши оқибатларини ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Уларга кўра, ҳудуддаги баъзи маҳаллий биноларга кичик зарар етган бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда кучли зилзила бўлди, тебраниш Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди