date

Ҳиндистонда юз берган кўчки автобусни босиб қолди

Ҳиндистонда юз берган кўчки автобусни босиб қолди

Ҳиндистоннинг шимолда жойлашган Химачал-Прадеш штатида кучли кўчки оқибатида қўрқинчли фожеа содир бўлди. India Today хабар беришича, Биласпур туманида 30 йўловчини олиб кетаётган хусусий автобус тоғ етакларидаги кўчки таъсирида бутунлай кўмилиб қолган.

Маълумотларга кўра, кўчки Баллу кўприги яқинида юз берган. Маротан шаҳридан Калаул йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус кучли ёмғирлардан кейин силжиб тушган тупроқ қатлами остида қолган. Ҳозирда фавқулодда ҳолатлар хизмати ва қутқарувчилар жонкуярлик билан қидирув ишларини олиб бормоқда.

Расмийлар тасдиқлаган маълумотларга кўра, ҳозирча 18 нафар одамнинг жасади топилган. Қидирув ишлари ҳали тўлиқ якунланмаган, чунки ҳудудда ҳануз кўчки хавфи сақланиб турибди.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди воқеадан қаттиқ изтиробда эканлигини билдириб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Шунингдек, у Бош вазир ёрдам жамғармаси ҳисобидан қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига товон пули тўланишини маълум қилди.

Маҳаллий об-ҳаво хизмати маълумотича, ҳудуддаги кучли ёмғирлар туфайли сўнгги кунларда кўчкилар сони кескин ошган. Ҳукумат фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва тоғли ҳудудларда ҳаракатланмасликка чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда юз берган кўчки автобусни босиб қолди