Норвегия ҳукумат доираларида Доналд Трамп Нобел тинчлик мукофотига сазовор этилмаса, АҚШ томонидан савдо божлари ва бошқа иқтисодий чоралар қўлланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар кучайгани айтилмоқда. Манбаларга кўра, бу эҳтимол Осло учун дипломатик ва иқтисодий босим сифатида баҳоланяпти.
Эслатиб ўтамиз, тинчлик бўйича Нобел мукофотини тақдим этиш ҳақидаги қарор Ослода жойлашган Нобел қўмитаси томонидан мустақил равишда қабул қилинади. Қўмита қарорлари ҳукуматдан мустақил экани кўп маротаба таъкидлаб келинган.
Financial Times келтирган маълумотга кўра, Пентагонни «Уруш вазирлиги» деб қайта номлаган АҚШ президентига бу мукофотни бериш ғалати туюлиши ҳақида ҳам фикрлар билдирилган. Хулоса қилиб айтганда, мукофот атрофидаги сиёсий тус олган муҳокамалар фон кулисларда қизғин давом этмоқда, Осло эса қарорлар мустақиллиги тамойилини сақлаб қолишга интилаяпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!