
Россия Тожикистон таълим тизимини қўллаб-қувватлаш мақсадида катта ҳажмдаги дарсликлар юбормоқда. Бу ҳақда Россия таълим вазири Сергей Кравцов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Тожикистон таълим вазири Хомид Хошимзодага расман 800 мингта рус тилидаги дарсликларни етказиб бериш сертификати топширилган.
Ҳозирги пайтда Тожикистон ҳудудида Россия маблағлари ҳисобидан қурилган бешта мактаб фаолият кўрсатмоқда. Ушбу таълим муассасаларида дарс жараёнлари тўлиқ Россия таълим стандартлари асосида ва рус тилида олиб борилади.
Шунингдек, мазкур мактабларда фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг маоши ҳам Россия ҳукумати томонидан молиялаштирилади.
Бу ташаббус Москва ва Душанбе ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.