date

Google блокланган блогерларга YouTube’да иккинчи имконият берди

Google блокланган блогерларга YouTube’да иккинчи имконият берди

YouTube “Second Chance” (“Иккинчи имконият”) номли янги дастурни эълон қилди, деб хабар берди компаниянинг расмий блогида. Унга кўра, каналлари блокланган ижодкорлар блоклангандан бир йил ўтгач, ўз фаолиятини қайта тиклаш учун ариза топшириши мумкин бўлади.

Бу апелляция эмас, балки қоидаларни бузган ва шикоят имкониятини тугатган фойдаланувчилар учун мўлжалланган ташаббусдир. Аризалар ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида кўриб чиқилади — блогернинг олдинги хатолари ва YouTube ҳамжамияти қоидалари инобатга олинади.

Ариза қабул қилинган тақдирда, ижодкор янги канал очиб, илгари яратилган видеоларини қайта жойлаштириши ҳамда пул ишлашни давом эттириши мумкин. Бироқ дастур муаллифлик ҳуқуқини бузган фойдаланувчиларга татбиқ этилмайди.

YouTube маълумотига кўра, дастур ҳақидаги хабарлар яқин ойларда YouTube Studio орқали фойдаланувчиларга етказилади. Бу ташаббус Google’нинг АҚШ конгрессмени Жим Жорданга йўллаган мактубидан сўнг амалга оширилмоқда. Компания блоклаш сиёсати ва маълумотлар ҳаққонийлигини қайта кўриб чиқишни режалаштирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Google блокланган блогерларга YouTube’да иккинчи имконият берди