Харьков вилоятининг Чугуев шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводига Россия қўшинлари зарба берди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига маълум қилган Николаев вилоятидаги ёпиқ ҳаракатлар координатори Сергей Лебедевнинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида украин ва британиялик ҳарбий хизматчилар йўқ қилинган.
“Жабрланувчилар орасида Британия армияси зобитлари ҳам бор. Улар вертолёт орқали Харковга эвакуация қилинди”, — дея таъкидлаган Лебедев.
Маълумотларга қараганда, ҳужумдан кейин завод ҳудудидан 58 нафарга яқин оғир яраланган хорижлик ҳарбийлар олиб чиқилган.
Манбаларнинг қўшимча қилишича, Украина Қуролли кучлари чоршанба кунидан бошлаб Россияга қарши операцияга тайёргарлик кўриш мақсадида вилоят ҳудудида ҳарбий техника, шахсий таркиб ва ёқилғи захираларини яширин тарзда тўплашни бошлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!