date

АҚШда бир куннинг ичида икки самолёт қулади

АҚШда бир куннинг ичида икки самолёт қулади

АҚШда сўнгги 24 соат ичида икки авиаҳалокат содир бўлиб, тўрт киши ҳалок бўлди. Ҳодисалар Массачусеттс ва Техас штатларида қайд этилди.

Массачусеттсда кичик самолёт 13 октябрь куни эрталаб автомобиль йўлига қулади. Самолётдаги икки киши ҳалок бўлди, йўлдан ўтаётган бир ҳайдовчи жароҳат олди. Терговчиларнинг фикрича, кучли шамол ва ёмғир қўниш пайтида йўналишни бузиб юборган бўлиши мумкин.

Шундан сўнг Техасда Beech King Air S90 русумли самолёт юк машиналари тураргоҳига урилиб, портлаш содир бўлди. Самолётда бўлган икки киши вафот этди. Гувоҳлар осмонни тутун ва олов қоплаганини айтишди.

Расмийлар ҳалокатларга техник носозлик ёки учувчи хатоси сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини билдирди. Тергов ишлари эса ҳали ҳам давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШда бир куннинг ичида икки самолёт қулади