date

Пашинян «Қорабоғни олдинроқ Озарбойжонники деб тан олмай хато қилдим»

Пашинян «Қорабоғни олдинроқ Озарбойжонники деб тан олмай хато қилдим»

Арманистон бош вазири Никол Пашинян 2020 йилда Озарбойжон ва Арманистон ўртасида кечган 44 кунлик қонли тўқнашув — Иккинчи Қорабоғ уруши ҳақида очиқ баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, урушни олдини олиш назарий жиҳатдан мумкин бўлган, аммо амалда сиёсий шароит ва ички қаршиликлар буни имконсиз қилган. Бу ҳақда News.am хабар берди.

Пашинян таъкидлашича, агар ўшанда Арманистон ҳукумати Қорабоғни Озарбойжоннинг таркибий қисми сифатида тан олганида, уруш бошланмаслиги эҳтимолдан холи эмас эди. «2018–2019 йилларда бу қарорни қабул қилиш имконим бор эди, аммо шундай қилмаганим — хатолик бўлган. Бироқ ўша пайтда бу амалга ошиши жуда қийин эди. Чунки биринчи қадам сифатида Қорабоғнинг Озарбойжонга тегишли эканини расман эътироф этиш керак эди, бу эса мамлакат ичида катта қарама-қаршилик келтириб чиқарарди», — деди у.

Пашиняннинг бу сўзлари мамлакатда турли баҳсларга сабаб бўлди. Кўпчилик уни ҳалоллик билан хатосини тан олгани учун қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар бу сўзларни Арманистон манфаатларига зид деб баҳолаган.

Маълумот ўрнида, 44 кунлик Қорабоғ уруши 2020 йил 27 сентябрдан 10 ноябргача давом этган. Уруш давомида Озарбойжон армияси илгари йўқотган бир қанча ҳудудларини қайтариб олган ва тоғли минтақа устида назоратни тиклаган. Бу можаро кейинчалик Каспий минтақасидаги сиёсий мувозанатга ҳам таъсир кўрсатган.

Экспертлар таъкидлашича, Пашиняннинг бу баёноти Арманистон ҳукуматининг кейинги йиллардаги ташқи сиёсий йўналиши билан ҳамоҳанг бўлиб, у мамлакатнинг янги геосиёсий йўналишини — мувозанатли ва амалий дипломатияни акс эттиради.

Арманистон жамияти эса ҳали ҳам Қорабоғ масаласини ҳал қилинмаган миллий фожиа сифатида қабул қилмоқда. Пашиняннинг фикрича, тарихдан сабоқ чиқариш ва янги тўқнашувларга йўл қўймаслик бугунги энг муҳим вазифадир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пашинян «Қорабоғни олдинроқ Озарбойжонники деб тан олмай хато қилдим»