date

Трампнинг кичик ўғли Беррон бир қиз ҳаётини сақлаб қолди

Трампнинг кичик ўғли Беррон бир қиз ҳаётини сақлаб қолди

Буюк Британиядаги суд мажлисида бир қиз АҚШ Президенти Доналд Трампнинг кенжа ўғли Беррон Трамп унинг ҳаётини сақлаб қолганини маълум қилди, деб Метро хабар берди. Қизнинг айтишича, у Лондонда собиқ йигитининг ҳужуми бўйича кўрилаётган ишда Беррон Трамп воқеага гувоҳ бўлиб, уни қутқаришда ёрдам берган.

Хабарларга кўра, ҳолат 2025 йил 18 январь куни содир бўлган. 19 ёшли Беррон Трамп жабрланувчидан келган видеоқўнғироққа жавоб берган ва унда 22 ёшли собиқ йигит — Максим Румянтсев қизга зўравонлик қилаётганини кўрган. Шундан сўнг у Буюк Британиянинг 999 қутқарув хизматига қўнғироқ қилиб, вазиятни “фавқулодда ҳолат” сифатида тасвирлаган ва манзилни айтиб, тезкор ёрдам сўраган.

Судда воқеа жойига чақирув бўйича етиб келган полиция ходимларининг боди-камера ёзувлари намойиш этилгани ҳам айтилади. Кадрлар орасида офицерлардан бирининг ҳамкасбига “хабар берувчи Америкадан, эҳтимол Доналд Трампнинг ўғли” деган мазмунда гапиргани эшитилган. Метро маълумотига кўра, Румянтсев жабрланувчини Беррон Трампга рашк қилгани сабабли тазйиқ қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг кичик ўғли Беррон бир қиз ҳаётини сақлаб қолди