Илон Маск ваъдасида турди: Starlink блокланмоқда

SpaceX асосчиси Илон Маскнинг вадасидан сўнг Россия ҳудудида рухсациз ишлаётган Starlink қурилмалари блокланмоқда. Бу ҳақда Украина вице-бош вазири ва рақамли трансформация вазири Михаил Фёдоров маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Starlinkнинг "оқ рўйхат"га киритилган илк тўплами ишлашда давом этмоқда, айрим рухсат берилган терминаллар эса рўйхат ҳар куни янгилангани сабабли вақтинча фаолият кўрсатмаяпти.
SpaceX асосчиси Илон Маск илгари берган ваъдасини бажарди — Россия ҳудудида рухсатсиз ишлаётган Starlink қурилмалари блокланмоқда. Бу ҳақда Украина витсе-бош вазири ва рақамли трансформация вазири Михаил Фёдоров маълум қилди.
Фёдоровга кўра, Starlink’нинг "оқ рўйхат"га киритилган илк тўплами фаолият кўрсатишда давом этмоқда, бироқ айрим рухсат берилган терминаллар вақтинча ишламаяпти. Вазир бу ҳолатни рўйхатнинг ҳар куни янгиланиб туриши билан боғлади.
Унга қадар Илон Маск Россия томонидан Starlink хизматидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича муайян чоралар кўрилганини эълон қилганди. Унинг таъкидлашича, бу ҳаракатлар аллақачон натижа бера бошлаган.
Шунингдек, Украина расмийлари Starlink’нинг фронтдаги алоқа воситаси сифатида муҳим роль ўйнаётганини ва ноқонуний фойдаланишга қарши техник назорат янада кучайтирилаётганини билдирган.































Изоҳлар 0
…