date

Канберрада бош вазир қароргоҳидан бомба таҳдиди билан эвакуация қилинди

Канберрада бош вазир қароргоҳидан бомба таҳдиди билан эвакуация қилинди

Австралия Бош вазири — Энтони Албанезе хавфсизликка доир жиддий таҳдид ҳақидаги хабарлар ортидан Канберра шаҳрида жойлашган расмий қароргоҳидан шошилинч равишда эвакуация қилинди.

Маҳаллий News.com.au нашри маълум қилишича, эвакуацияга бино ичига қўйилган бўлиши мумкин бўлган портловчи мослама ҳақидаги қўнғироқ — яъни бомба таҳдиди сабаб бўлган.

Шунингдек, ABC телеканали хабарига кўра, таҳдид тўлиқ бартараф этилгунига қадар Энтони Албанезе бир неча соат давомида махсус қўриқланадиган хоналардан бирига жойлаштирилган.

Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бинода кенг кўламли ва пухта текширув ишлари олиб борилди. Қидирув натижасида ҳеч қандай шубҳали буюм ёки портловчи қурилма аниқланмаган.

Australia Police тарқатган расмий баёнотда ҳозирги вақтда жамоат хавфсизлигига нисбатан ҳеч қандай реал таҳдид мавжуд эмаслиги қайд этилди. Шу билан бирга, воқеа сабаблари бўйича қўшимча текширув ишлари давом эттирилаётгани маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Канберрада бош вазир қароргоҳидан бомба таҳдиди билан эвакуация қилинди