Ларижоний: Урушни твитлар билан ютиб бўлмайди

Эрон Хавфсизлик кенгаши котиби Али Ларижоний уруш масаласига оид кескин баёнот билан чиқди.
Унинг таъкидлашича, урушни бошлаш осон, аммо уни ижтимоий тармоқлардаги бир нечта хабар ёки постлар орқали ютиб бўлмайди. Ларижонийнинг фикрича, ҳақиқий натижа майдондаги воқеалар ва қатъий қарорлар орқали ҳал бўлади.
Эрон расмийси, шунингдек, мамлакат ўз позициясидан чекинмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Эрон томони рақибларни бу жиддий хатоси учун афсусланишга мажбур қилмагунча ҳаракатларини тўхтатмайди.
Ларижоний мазкур баёноти орқали Эрон ўз манфаатлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилишда қатъий эканини яна бир бор таъкидлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг