date

Мужтаба Хоминаий: Туркия ва Уммондаги ҳужумларга Эрон алоқадор эмас

Мужтаба Хоминаий: Туркия ва Уммондаги ҳужумларга Эрон алоқадор эмас

Эрон олий раҳнамоси Мужтаба Хоминаий Туркия ва Уммон ҳудудидаги объектларга қилинган сўнгги ҳужумлар юзасидан баёнот бериб, бу воқеаларга Эрон армиясининг алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳодисалар ортида “сохта байроқ” усулидан фойдаланаётган ташқи кучлар турибди. Яъни, бу каби ҳаракатлар орқали Ислом Республикаси ва қўшни давлатлар ўртасида ихтилоф чиқариш мақсад қилинган.

Мужтаба Хоминаий айтишича, бундай провокацион сценарийлар сионистик кучлар томонидан амалга оширилаётган навбатдаги алдамчи уриниш ҳисобланади. У бу орқали Исроилни назарда тутганини ҳам яширмади.

Шу билан бирга, у келгусида шунга ўхшаш ҳодисалар бошқа давлатларда ҳам такрорланиши эҳтимолини истисно этмади. Бу эса минтақадаги вазият янада мураккаблашиши мумкинлигини англатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Мужтаба Хоминаий: Туркия ва Уммондаги ҳужумларга Эрон алоқадор эмас