53 йил аввал денгизга ташланган мактуб топилди

1 дақиқа ўқиш8.6K
53 йил аввал денгизга ташланган мактуб топилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШнинг Ню-Жерси штатида 53 йил аввал денгизга ташланган шиша идиш ичидаги мактуб ботқоқликни тозалаш ишлари вақтида топилди.
  • 1973 йил 20 августда ёзилган мактуб муаллифи 9 ёшли Лори Блер бўлиб, унда у ҳазил тариқасида ўғирлаб кетилгани ва «губка балиқчилари» томонидан акула тўла сувларга шўнғишга мажбурланаётганини ёзган.

АҚШнинг Нью-Жерси штатида 53 йил аввал денгизга ташланган шиша идиш ичидаги мактуб топилди. Ғайриоддий топилма штатнинг ботқоқ ҳудудларидан бирини тозалаш ишлари вақтида аниқланиб, ўша даврдаги болалик хотираларини яна қайта жонлантирди.

Tidelands Initiative ташкилоти ҳаммуассиси Жон Кутерман Upper Township ҳудудидаги ботқоқликда навбатдаги тозалаш ишларини олиб бораётган пайтда маҳкам ёпилган шишани топган. Унинг ичида Лори Блэр исмли 9 ёшли қиз томонидан ёзилган ҳазиломуз мактуб бор эди.

1973 йил 20 август санаси қўйилган мактубда шиша идиш Ocean City шаҳридаги Second Street Beach соҳилидан денгизга ташлангани ёзилган. Қиз мактубни болаларга хос ҳазиломуз услубда ёзиб, гўё ўғирлаб кетилгани ва Атлантика соҳили яқинидаги оролга олиб борилганини ҳикоя қилган.

Унинг ёзишича, у ерда шафқатсиз «губка балиқчилари» уни акула тўла сувларга шўнғишга мажбурлаётган эмиш. Мактуб охирида эса шишани топган инсондан уни кўрсатилган уй манзилига қайтариш сўралган. Қиз ҳазил тариқасида бу мактубнинг топилиши унинг ҳаётини сақлаб қолган бўлиши мумкинлигини ҳам ёзган.

53 йилдан кейин муаллифи топилди

Қизиқ топилманинг муаллифини излашга қарор қилган Кутерман мактуб суратларини ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Орадан вақт ўтиб, хабар мактуб муаллифи Лорининг опаси Элисон Спенсерга етиб борди.

Элисоннинг айтишича, Лори мактубни ёзганида атиги 9 ёшда, унинг ўзи эса 16 ёшда бўлган. Унинг сўзларига кўра, Лори матнни унга айтиб турган, чунки опасининг хати чиройлироқ эди.

Шундан сўнг опа-сингиллар шишани Ocean City соҳилидан денгизга ташлашган. Улар ўша пайтда оддий болалик ҳазили сифатида юборилган мактуб орадан 53 йил ўтиб яна топилишини ҳатто тасаввур ҳам қилмаган.

Бу топилма йиллар давомида денгизда йўқолиб кетган деб ўйланган кичик бир мактуб ҳам бир кун келиб ўз эгасининг ҳаётига қайтиши мумкинлигини кўрсатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?