
Филиппининг Минданао ороли яқинида, Тагум шаҳридан 242 километр жануби—шарқда 5,5 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда Россия Геофизика хизмати Олтой-Саян филиали маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Унинг эпимаркази 6,06 даража шимолий кенглик ва 127,56 даража шарқий узунликда жойлашди.
Эпимарказдаги силкиниш кучига кўра сейсмик ҳодиса «ўта кучли» деб баҳоланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Филиппиннинг мазкур ҳудудида учта ер силкиниши содир бўлгани билдирилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар