Эрон Исроилга “қаттиқ зарба” ҳақида огоҳлантириш берди

Эроннинг "Хотам ал-Анбиё" марказий қўмондонлиги Исроилга қарши операциялар “оғриқли жавоб”дан кейин тўхтатилганини маълум қилди.
Баёнотда агар Исроил яна ҳарбий ҳаракатларни бошласа, айниқса Жанубий Ливанга ҳужумларни давом эттирса, Теҳрон анча қаттиқ ва вайронкор жавоб қайтариши айтилган.
Эрон томони Ливанга қарши ҳар қандай ҳужум Исроил ҳудудига ракета зарбалари билан жавоб бериш учун асос бўлишини таъкидламоқда.
Шу тариқа, вазиятнинг кейинги ривожи Исроил раҳбарияти қарорига боғлиқ бўлиб қолмоқда.





























Изоҳлар 0
…