Саудия шаҳзодаси беш юлдузли меҳмонхона ювиниш хонасида ўлик ҳолда топилди

Саудия Арабистони қироллик оиласининг узоқ қариндоши, 29 ёшли шаҳзода Абдулла бин Фаҳд бин Абдулла бин Абдулазиз бин Жалавий Ал Сауд Лондондаги нуфузли "Marriott" меҳмонхонасида вафот этгани маълум бўлди. “The Telegraph” нашрининг хабар беришича, бироқ ҳодиса тафсилотлари қарийб саккиз ой давомида ошкор этилмаган.
Суд-тиббий экспертизага кўра, шаҳзоданинг қонида алкогол миқдори меъёрдан бир неча баравар юқори бўлган. Шунингдек, унинг организмида ГҲБ моддаси, наша, Ханах ва бошқа тинчлантирувчи воситалар излари аниқланган. Мутахассислар айнан ушбу моддалар аралашмаси юрак фаолиятининг тўхташига сабаб бўлганини билдирган.
Тергов маълумотларига кўра, шаҳзода меҳмонхонага бир ҳафта муддатга жойлашган. Уни хонанинг ювиниш қисмида ҳушсиз ҳолатда топишган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Маълум бўлишича, у аввалроқ алкогол ва дори воситаларига қарамликдан даволаниш курсини ҳам ўтаган. Тергов давомида қотиллик, учинчи шахс аралашуви ёки ўз жонига қасд қилиш аломатлари аниқланмаган. Расмий хулосага кўра, ўлимга алкогол ва бир нечта психоактив моддаларни бир вақтда истеъмол қилиши оқибатида юзага келган юрак тўхташи сабаб бўлган.






























Изоҳлар 0
…