Никоҳ узуги сабаб аёл бармоғини йўқотишига сал қолди

Никоҳ узуги сабаб аёл бармоғини йўқотишига сал қолди

Москва шаҳридаги Ерамишанцев номидаги клиник шифохонанинг Қўл микрохирургияси маркази шифокорлари никоҳ узуги сабаб оғир жароҳат олган аёлнинг бармоғини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда пойтахт Соғлиқни сақлаш департаменти матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, аёл дачасида иш олиб бораётган вақтда никоҳ узуги деворнинг чиқиб турган қисмига илиниб қолган. Қўлини кескин тортиб олмоқчи бўлганида, узук бармоққа қаттиқ босим ўтказиб, натижада номсиз бармоғи деярли бутунлай узилиб кетган.

Микрохирург Александр Сухининнинг таъкидлашича, бундай оғир жароҳатларда қон айланишини имкон қадар тезроқ тиклаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шифокорлар мураккаб жарроҳлик амалиёти давомида суяклар, пайлар, асаблар, қон томирлари ва юмшоқ тўқималарни муваффақиятли тиклашга эришган.

Айни пайтда аёл бармоқ фаолиятини тўлиқ тиклаш мақсадида реабилитация курсини ўтамоқда.

Қўл микрохирургияси маркази раҳбари Георгий Назарян эса бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун боғ-томорқа ёки қурилиш каби жароҳат хавфи юқори бўлган ишлар пайтида узук ва бошқа тақинчоқларни ечиб қўйишни тавсия қилди. Унинг сўзларига кўра, бундай вазиятларда узук бармоқдан чиқиб кетмайди, аксинча юмшоқ тўқималарни тортиб, жуда оғир жароҳатларга сабаб бўлиши мумкин.

Moviy fonda barmoqlari shishgan inson qo'li.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар