1 августдан Эронда автомобиллар учун газ бепул бўлади

1 августдан Эронда автомобиллар учун газ бепул бўлади

Эронда 1 августдан бошлаб автомобиллар учун газ бепул тарқатилади. Бу ҳақда Тасним ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳукумат аҳолини қўллаб-қувватлаш, транспорт харажатларини камайтириш ҳамда бензин истеъмолини қисқартириш мақсадида махсус акцияни йўлга қўймоқда. Шу муносабат билан мамлакат бўйлаб мингдан ортиқ газ қуйиш шохобчаси иштирокида "Эрон учун бирлашамиз: Эрон халқи учун бепул газ" кампанияси старт олади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус энергия ресурсларидан янада оқилона фойдаланишни рағбатлантириш ва аҳолининг харажатларини енгиллаштиришга қаратилган. Кампания 1 августдан расман бошланиб, унда мамлакатнинг турли ҳудудларидаги газ қуйиш шохобчалари иштирок этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар