Россиядан юборилган шоколадлар ичидан қарийб 1 кг гашиш топилди

Россиядан юборилган шоколадлар ичидан қарийб 1 кг гашиш топилди

Хоразм ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қарийб 1 килограмм гашиш моддаси фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, Хоразм вилоятида 2000 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро Россиядан такси орқали юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтида қўлга олинган. Текширув чоғида жўнатма ичидаги 10 дона шоколад қадоқларига яширилган жами 967 грамм гашиш топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар