Жанубий Кореянинг собиқ президенти 30 йилга қамалди

Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл 30 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Суд уни Шимолий Кореяга дронлар юбориш билан боғлиқ ишда айбдор деб топган.
Маълум қилинишича, собиқ давлат раҳбари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳамда душман томонга кўмаклашишда айбланган.
Прокуратура Юн Сок Ёлнинг ҳаракатлари минтақадаги вазиятни кескинлаштиргани ва давлат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирганини таъкидлади.
Собиқ президент эса ўзига қўйилган айбловларни рад этмоқда. Ҳозирча ҳукм юзасидан қўшимча ҳуқуқий жараёнлар давом этиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…