Самарқанд вилоятида овқатланиш шаҳобчасидаги катта ёнғин 50 дақиқада ўчирилди

Самарқанд вилоятида овқатланиш шаҳобчасидаги катта ёнғин 50 дақиқада ўчирилди

28 июль куни тунда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманидаги умумий овқатланиш биносида ёнғин чиқди. Шохобча М-39 автомагистрали бўйида жойлашган.

Ҳодиса ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилганидан сўнг ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига чиққан. Улар 13 дақиқа ичида манзилга етиб келган.

Қутқарувчиларнинг ҳаракатлари натижасида ёнғин салкам 50 дақиқада тўлиқ ўчирилган. Расмий маълумотда тан жароҳати олганлар йўқлиги қайд этилди.

Айни вақтда мутахассислар ёнғин нима сабабдан келиб чиққанини ва қанча моддий зарар етганини ўрганмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар