Ҳарбий либосни эслатувчи кийимлар учун маъмурий жавобгарлик қўлланилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳарбий ва идоравий хизмат кийимларига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш формалардан фойдаланиш учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.
Лойиҳага кўра, давлат органларининг расмий ҳарбий ёки идоравий формасини эслатадиган, шунингдек, улардаги фарқловчи белгилар ва рамзларни такрорлайдиган кийимларни жорий этиш ҳамда кийиш тақиқланиши мумкин.
Бундай либослар одамларда нотўғри тасаввур уйғотиши, фуқароларни чалғитиши ва давлат органлари нуфузига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилган. Айрим ҳолатларда шахслар шу каби кийимлар орқали ўзини давлат ходими сифатида кўрсатиб, бошқаларнинг ишончидан фойдаланиши эҳтимоли ҳам бор.
Ҳозирча қонун лойиҳаси фақат биринчи ўқишда қабул қилинган. Демак, ундаги нормалар ҳали кучга кирмаган ва ҳужжат кейинги босқичларда яна кўриб чиқилади.































Изоҳлар 0
…