АҚШда 20 йил қидирувдаги қотиллик гумондори Мексикада полиция ходими сифатида ишлаб юрган

АҚШда 20 йил қидирувдаги қотиллик гумондори Мексикада полиция ходими сифатида ишлаб юрган

АҚШнинг Огайо штатида 2004 йилда юз берган қотиллик иши бўйича қидирувда бўлган Антонио Лиано деярли 20 йилдан кейин ушланди. Маълум бўлишича, у Мексикада нафақат яшириниб юрган, балки маҳаллий полиция ходими сифатида ишлаган.

Лиано Огайодаги барлардан бирида чиққан жанжал ва ундан кейинги отишмада бир кишининг ўлимига алоқадорликда айбланган. 2005 йилда суд уни ҳибсга олиш учун ордер берган. Шундан сўнг у Мексикага қочиб кетган.

Қидирувдаги шахс Оахака штатидаги кичик шаҳарлардан бирида муқим яшай бошлаган. У вақт ўтиши билан маҳаллий аҳоли орасида ишонч қозонган ва полиция сафига қабул қилинган.

Антонио Лиано айнан полициячи бўлиб ишлаб турган пайтида қўлга олинди. Энди у Огайода қарийб 20 йил аввал содир этилган қотиллик иши бўйича жавоб бериши кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар