Бредли Барколя PSJни тарк этиб, Англия Премер-лигасига ўтмоқчи

Бредли Барколя PSJни тарк этиб, Англия Премер-лигасига ўтмоқчи

Парижнинг PSJ клуби ҳужумчиси Бредли Барколя жамоадан кетиш истагини билдириб, клуб раҳбариятини ҳайратда қолдирди. Sky Sport хабарига кўра, Франция терма жамоаси аъзоси молиявий жиҳатдан фойдали бўлган янги шартномани имзолашдан бош тортган ва ёзги трансферлар даврида Англия Премер-лигасига кўчиб ўтишни мақсад қилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирда 23 ёшли вингернинг парижликлар билан амалдаги келишуви 2028-йилгача мўлжалланган бўлса-да, у фаолиятида янги синовларни бошлаш вақти келди, деган қарорга келган. PSJ раҳбарияти уни келажакдаги лойиҳаларнинг муҳим қисми сифатида кўраётган эди, бироқ футболчининг бу қадами клубни мураккаб вазиятга солиб қўйди.

Ливерпул асосий даъвогарга айланди

Флориан Плеттенберг маълумотларига кўра, Ливерпул футболчининг вакиллари билан музокараларни бошлаб юборган ва унинг трансфери бўйича асосий даъвогар сифатида намоён бўлмоқда. Мерсисайдликлар ҳужум чизиғини кучайтириш учун франциялик футболчини асосий нишон сифатида белгилаган.

Маълум қилинишича, Ливерпул раҳбарияти Бредли Барколяга жамоанинг энг кўп маош олувчи ўйинчилари қаторига қўшилиш имконини берувчи салмоқли шартнома таклиф этишга тайёр. Клуб аллақачон ҳам футболчининг вакиллари, ҳам парижликлар расмийлари билан дастлабки алоқаларни ўрнатиб улгурган.

Арсенал ҳам қизиқиш билдирмоқда

Англиянинг бошқа бир гранд клуби — Арсенал ҳам қанот ҳужумчиси учун курашга қўшилиши мумкин. Лондонликлар Букайо Сака ҳамда Габриел Мартинелли учун рақобат муҳитини яратиш мақсадида Барколянинг ҳаракатларини диққат билан кузатиб бораётгани айтилмоқда.

Шунга қарамай, Ливерпул трансфер ойнаси ёпилгунга қадар келишувга эришиш борасида фаолроқ ҳаракат қилмоқда ва футболчининг ўзи ҳам шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олгани тахмин қилинмоқда.

Трансфере қўйилган улкан нарх

RMC Sport нашрининг ёзишича, PSJ ўз юлдузини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас ва унинг трансфер нархини 170 миллион евро этиб белгилаган. Агар ушбу трансфер амалга ошса, бу футбол тарихидаги энг қиммат келишувлардан бирига айланиши шубҳасиз.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар