Кристофер Ноланнинг "Одиссея" фильми икки ҳафтада 640 миллион доллар даромад олди

Кристофер Ноланнинг "Одиссея" фильми икки ҳафтада 640 миллион доллар даромад олди

Кристофер Ноланнинг янги "Одиссея" киноси намойишнинг дастлабки икки ҳафтасидаёқ жаҳон бўйича қарийб 640 миллион доллар даромад олди. Фильм Шимолий Америкада ҳам, халқаро прокатда ҳам юқори натижаларни қайд этмоқда, деб хабар беради "Фильм.уз".

Иккинчи дам олиш кунларининг ўзида картина дунё кинотеатрларидан 215,3 миллион доллар тўплади. Биринчи ҳафта охири билан солиштирганда тушум 18 фоизга камайган бўлса-да, фильм прокатдаги етакчилигини бой бермади.

"Одиссея"нинг бюджети 250 миллион долларни ташкил этган. Бу маблағ уни Нолан суратга олган энг қиммат фильмлар қаторига киритади. Картина Ҳомернинг машҳур достони асосида ишланган бўлиб, унда Одиссей образини Мэтт Дэймон гавдалантирган.

31 июль куни прокатга "Ўргимчак одам: Янги кун" чиқади. Янги суперқаҳрамон фильми пайдо бўлиши "Одиссея"нинг кейинги ҳафтадаги тушумига таъсир қилиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар