Ниқоб ортидаги хайриячи юзлаб инсонлар ҳаётини ўзгартирмоқда

Ниқоб ортидаги хайриячи юзлаб инсонлар ҳаётини ўзгартирмоқда

Ижтимоий тармоқларда ниқоб ортида хайрия қилиб келаётган номаълум шахс ҳақидаги ҳикоялар кўпчиликни таъсирлантирмоқда. У ўзини ошкор қилмасдан, оғир аҳволдаги оилалар ва ёрдамга муҳтож инсонларга катта кўмак бермоқда.

Унинг хайрия йўли ҳаётидаги оғир синовдан кейин бошланган. Отаси инсультга учраганида, у унга қайта ҳаракат қилишни ва ҳаётга қайтишни ўргатган. Айнан шу даврда бошқаларга ёрдам бериш унинг асосий мақсадига айланган.

Шундан бери у қиммат тиббий муолажалар харажатларини тўлайди, муҳтож оилаларга уй-жой совға қилади ва қийин вазиятдаги инсонларни қўллаб-қувватлайди.

Унинг видеолари интернетда миллионлаб томошалар йиғмоқда. Аммо хайриячи ҳануз юзини яширади. Унинг фикрича, ҳақиқий яхшилик шов-шувсиз ва кўз-кўз қилмасдан амалга оширилиши керак.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар