Тадбиркор фойдасига 1 млрд 340 млн сўм ундирилди

Суд қарорининг тўлиқ ижро этилгани натижасида тадбиркорнинг маблағлари қайта тикланиб, унинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини узлуксиз давом эттириши учун муҳим ҳуқуқий ва молиявий кафолат таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси Бектемир туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъекти манфаатларини ҳимоя қилиш ва суд қарорлари ижросини таъминлаш борасидаги навбатдаги ижобий натижага эришилди.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор ташкилотдан ундирувчи МЧЖ фойдасига 1 млрд 340 млн сўм миқдорида компенсация ундириш белгиланган ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушгач, қонунчиликда белгиланган тартибда ижро иши қўзғатилди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ҳисоб рақамлари, автотранспорт воситалари, кўчмас мулклари ҳамда божхона орқали амалга ошириладиган ҳаракатларига нисбатан тегишли чеклов ва тақиқ чоралари қўлланилди.
Изчил ва самарали олиб борилган мажбурий ижро тадбирлари натижасида қарздордан 1 млрд 340 млн сўм пул маблағи тўлиқ ундирилиб, тадбиркорнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.
Мазкур ижро ҳаракатлари тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтисодий фаолияти учун барқарор ҳуқуқий муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар амалий самара бераётганини кўрсатади.
Мажбурий ижро бюроси тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, суд ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш борасидаги тизимли ишларини давом эттирмоқда.































Изоҳлар 0
…