Бухорода газли шарлар электр симига тегиб портлади (видео)

Бухорода газли шарлар электр симига тегиб портлади (видео)

Бухорода кафелардан бири яқинида газ билан тўлдирилган ҳаво шарлари сабаб хавфли ҳолат юз берди. Мазкур воқеа сайёҳлар томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Маълум қилинишича, шарлар осмонга кўтарилган вақтда электр симларига тегиб кетган. Шундан сўнг улар портлаган. Ҳодиса вақтида атрофда сайёҳлар ва бошқа фуқаролар бўлган.

Туристик полиция маълумотига кўра, шарлар табиий газ билан тўлдирилган. Воқеадан сўнг шарларни сотган шахс ҳамда бино эгасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, фойдаланувчилар газ билан тўлдирилган шарлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини таъкидламоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар