Боливияда оммавий норозиликлар сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Боливия президенти Родриго Пас мамлакатда давом этаётган оммавий норозилик намойишлари ортидан фавқулодда ҳолат режими жорий этилганини маълум қилди.
Қарор тўсиб қўйилган йўлларни очиш, транспорт ҳаракатини тиклаш ва аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
Президентнинг таъкидлашича, йўлларнинг ёпилиши одамларнинг ишга бориши, ўқиши, озиқ-овқат харид қилиши ва кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
“Фавқулодда ҳолат оддий ҳаётни бузиш учун эмас, уни қайта тиклаш учун жорий этилди”, — деди Родриго Пас.
Боливияда норозилик намойишлари ўтган ойдан буён давом этмоқда. Намойишчилар президент истеъфоси, меҳнат шартларини қайта кўриб чиқиш ва айрим қонунларни бекор қилишни талаб қилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…